Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ericsson Ўзбекистонда расмий офис очиш масаласини ўрганяпти
Швеция компанияси Ўзбекистон билан телекоммуникация соҳасини ривожлантириш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш масалаларини ўрганмоқда.
ТИВнинг Европа мамлакатлари ва ЕИ институтлари билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи Ойбек Шахавдинов Ўзбекистон делегациясининг Швецияга ташрифи доирасида Ericsson AB компанияси билан учрашув ўтказди.
"Дунё" хабарига кўра, учрашувда мамлакат бўйлаб барча ҳудудларда 5G мобил алоқа база станциялари қамровини кенгайтириш лойиҳасини амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Музокара жараёнида маҳаллий телекоммуникация компанияларининг мобил база станцияларини модернизация қилиш ҳамда компания томонидан Ўзбекистонда расмий офис очиш масалалари ўрганиб чиқилди.
Учрашув сўнггида келгуси музокараларни Ўзбекистонга ташриф буюрган ҳолда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан давом эттиришга келишиб олинди.
Мавзуга оид
22:29 / 13.06.2026
Ўзбекистон ва Швеция ўртасида илк бор миграция соҳасида битим ва қўшма декларация имзоланди
23:00 / 10.06.2026
Швеция ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларига очилмоқда
09:05 / 29.05.2026
Швеция Украинага Gripen қирувчи самолётларини беради
10:03 / 13.05.2026