Ўзбекистон | 11:48 / 16.12.2023
21363
2 дақиқада ўқилади

Қўқонда яна 9 киши қўлга олинди. Ушланганлар орасида 19-20 ёшли йигитлар ҳам бор

Фарғона вилояти ИИБ ва ДХХ ҳамкорлигида ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида криминоген вазиятга салбий таъсир кўрсатувчи, пробация ҳисобида туриб, жазо муддатини ўтамаганлиги сабабли суд томонидан қидирув эълон қилинган шахслар қўлга олинган.

Фарғона вилояти ИИБнинг Kun.uz’га хабар беришича, тезкор қидирув тадбирлари давомида қуйидаги шахслар қўлга олиниб, тергов ҳибсхонасига юборилди:

Боймуродов Абдулазиз Шавкатжон ўғли – 1998 йили Қўқон шаҳрида туғилган, муқаддам ЖКнинг 211-моддаси 1-қисми, 168-моддаси 3-қисми билан судланган.

Акрамов Фахриддин Фарҳоджонович – 1991 йили Қўқон шаҳрида туғилган. Қўқон шаҳрида 2020 йил январь ойида “Шедевр” номли чойхонада содир этилган жиноятга алоқадор.

Бегматов Музаффар Турғунович – 1974 йилда Қўқон шаҳрида туғилган. Муқаддам ЖКнинг 104- моддаси 1-қисми билан судланган.

Камолов Суннатилло Иброҳимжон ўғли – 2003 йилда Қўқон шаҳрида туғилган, муқаддам ЖКнинг 105-моддаси 2-қисми “и” банди билан судланган.

Аъзамжонов Орифжон Улуғбек ўғли – 2004 йили Қўқон шаҳрида туғилган, муқаддам ЖКнинг 166- моддаси 2-қисми “в” банди билан судланган.

Халилов Умид Машраббоевич – 1983 йили Қўқон шаҳрида туғилган, муқаддам ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан судланган.

Эркинов Абдулазиз Алижон ўғли – 2001 йили Қўқон шаҳрида туғилган, муқаддам ЖКнинг 276- моддаси 1-қисми билан судланган.

Ғаниев Саидкамол Анваржон ўғли – 1994 йили Қўқон шаҳрида туғилган, муқаддам ЖКнинг 241-моддаси 1-қисми, 169-моддаси 3-қисми, 168- моддаси 3-қисми билан судланган.

Алимов Лазиз Аҳмедович –1986 йили Қўқон шаҳрида туғилган, муқаддам ЖКнинг 168- моддаси 3-қисми, 166-моддаси 2-қисми, 273-моддаси 5- қисми билан судланган.

Мавзуга оид