Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада хонадонида 1 кило опий сақлаб келган шахс қўлга олинди
Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир давомида ўз хонадонида гиёҳванд моддалар сақлаб келаётган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Фарғона вилояти ИИБ, Қўқон шаҳар ИИБ тезкор ходимлари томонидан ҳуқуқ-тартибот органлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида 1972 йилда Данғара туманида туғилган, Қўқон шаҳар Бобур кўчасида яшовчи фуқаро Б.Й.нинг яшаш манзили кўздан кечирилган. Текширув давомида унинг оғилхонасида 1 килограмм опий ва 50 грамм марихуана гиёҳванд моддаларини келгусида ўтказиш мақсадини кўзлаб, сақлаб келаётгани аниқланган ва ҳужжатлар расмийлаштирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 273-моддаси (гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) 5-қисми тартибида ҳужжатлар расмийлаштирилиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
14:26 / 05.07.2026
Афғонистондан дронда наркотик олиб ўтишнинг олди олинди
17:55 / 03.07.2026
Фарғонада қалбаки хорижий паспорт тайёрлаш билан шуғулланиб келган шахслар қўлга олинди
10:25 / 17.06.2026
Фарғонада ёнғин оқибатида 2 киши ҳалок бўлди
08:45 / 15.06.2026