
Asaxiy Books китоб лойиҳаси Ўзбекистонда “Йил бестселлерлари” рейтингини тақдим этди. Ундан Аsaxiy.uz интернет-дўкони орқали йил давомида Ўзбекистонда бўйлаб энг кўп сотилган 20 та китоб ўрин олган.
Рейтингда 1-ўринни ёмон одатларни йўқотиш, яхшиларини шакллантириш ҳақида сўзловчи халқаро бестселлер – “Атом одатлар” эгаллаган.
2-ўринни молиявий саводхонликка қаратилган “Латте омили” китоби банд этган. Кучли учликка “Молхона” асари якун ясаган.
Юқори бешликка кирган китоблардан тўрттаси ёки умумий рейтингга кирган китобларнинг учдан бир қисми шахсий ривожланиш йўналишидаги асарлар экани эътиборга молик. 20 та китобнинг 14 таси нобадиий, 6 таси бадиий асарлар бўлиб, бадиий китоблардан фақат биттаси (ҳажм жиҳатдан рейтингдаги энг кичиги бўлмиш “Молхона”) ТОП-10 таликдан жой олган.
Ортда қолаётган йилда ўзбекистонликлар ижтимоий-сиёсий мавзулардаги китоблардан “Мамлакатлар таназзули сабаблари”, “1984” ва “Катта ўйин. Икки империя тўқнашуви” кабиларни кўпроқ харид қилган.
Рўйхатдаги асарларнинг аксарияти ўзбек тилига сўнгги бир неча йил ичида таржима қилинган.
Asaxiy.uz сайтининг 2023 йил бестселлерлари:
- Жеймс Клир. “Атом одатлар”
- Дэвид Бах, Жон Дэвид Манн. “Латте омили. Молиявий мустақиллик ва эркин ҳаёт сари”
- Жорж Оруелл. “Молхона”
- Малкольм Гладуэлл. “Зукколар ва ландавурлар”
- Кэл Нюпорт. Диққат. “Чалғитувчи дунёда муваффақият сирлари”
- Питер Ҳопкирк. “Катта ўйин. Икки империя тўқнашуви”
- Чарльз Уилан. “Яланғоч иқтисодиёт. Мураккаб соҳанинг содда қиёфаси”
- Дарон Ажемўғли, Жеймс А. Робинсон. “Мамлакатлар таназзули сабаблари. Қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари”
- Жорж Оруелл. “1984”
- Жон Г. Миллер. “СОС! Савол ортидаги савол”
- Уолтер Айзексон. “Стив Жобс”
- Марк Менсон. “Бепарволикнинг нозик санъати”
- Девид Николлс. “Бир кун. Бир муҳаббат тарихи”







