Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ҳизбуллоҳ» ал-Арурийнинг ўлими учун Исроилдан қасос олишга ваъда берди
Исроил ҲАМАС етакчиларидан бирининг Байрутда ўлдирилиши учун жавобгарликни ўз зиммасига олмади, «Ҳизбуллоҳ» уни айблаб чиқди.
Ливан пойтахти Байрутда ҲАМАС гуруҳи етакчиларидан бири ўлдирилганидан сўнг Исроил-Ливан чегарасида ўққа тутиш ҳолатлари қайта бошланди, деб хабар берди dpa 3 январ, чоршанба куни. Ливаннинг «Ҳизбуллоҳ» гуруҳи Исроилни ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари ўринбосари Солиҳ ал-Арурийнинг ўлимида айблаб, қасос олишга ваъда берди, деб хабар қилди агентлик.
Исроил мудофаа кучлари (ЦАҲАЛ) чоршанба куни Ливандан Исроил объектларини нишонга олган бир неча ракета учирилгани қайд этилганини маълум қилди. Бунга жавобан ЦАҲАЛ ўқ узилган жойларга ҳужум қилди.
Сўнгги ойларда чегара ҳудудида Исроил армияси ва «Ҳизбуллоҳ» ўртасидаги қарама-қаршилик давом этмоқда, бироқ Солиҳ ал-Арурий ўлимидан сўнг можаро авж олиши хавфи бор, дея таъкидлайди dpa. ЦАҲАЛ вакили Ливан гуруҳи Исроилни айблаётган ҳолат - Солиҳ ал-Арурийнинг ўлимига изоҳ бермади.
Фаластин ҳудудларида иш ташлаш
Ал-Арурий ўлдирилганининг эртасига Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилидаги мактаблар, университетлар, банклар, ресторанлар ва ҳукумат идоралари умумий иш ташлаш туфайли ёпилди. Рамаллоҳда бир неча юз киши тинч намойиш ўтказди, деб ёзади dpa Фаластин ОАВга таяниб.
ЦАҲАЛ Ғарбий соҳил ҳудудларида бир нечта рейдлар ўтказиб, қидирувдаги олти нафар фаластинликни қўлга олганини ва яна ўнлаб кишилар сўроққа тутилганини билдирди. Операциялар ал-Арурийнинг ўлдирилиши билан боғлиқлиги ҳақида хабар берилмаган.
Ал-Арурий ҲАМАС иерархик тузилмасидаги иккинчи шахс эди. Исроил уни Иордан дарёси Ғарбий соҳилидаги қатор ҳужумлар ташкилотчиси ва минтақада ҲАМАС ҳарбий бўлинмаси фаолияти учун масъул деб ҳисоблаган.
Исроил-Фаластин можароси
7 октябр куни эрталаб ҲАМАСнинг ҳарбий қаноти - «Иззаддин ал-Қассам бригадалари» Исроилга қарши «Ал-Ақсо тўфони» операцияси бошланганини эълон қилди. Ғазо секторидан Исроил томон минглаб ракеталар отилди, қуролли гуруҳлар Исроил аҳоли пунктларига кирди.
ҲАМАСнинг билдиришича, операция босиб олинган Шарқий Қуддусдаги Ал-Ақсо масжидига бостириб кириш ва исроиллик муҳожирларнинг фаластинликларга нисбатан зўравонлиги кучайиб бораётганига жавобан амалга оширилган.
Бунга жавобан Исроил армияси Ғазо секторида ҲАМАСга қарши ўнлаб қирувчи самолётлардан фойдаланган ҳолда «Темир қиличлар» операцияси бошланганини эълон қилди.
Исроил-Фаластин можароси авж олгандан бери 22 мингдан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлди. Исроилда қурбонлар сони 1400 дан ошади. Ғазонинг 2,3 миллион аҳолиси Исроилнинг ҳаводан оммавий бомбардимон қилиши ва эксклавнинг тўлиқ блокадаси туфайли озиқ-овқат, сув ва дори-дармонлар танқислигидан азият чекмоқда.
Мавзуга оид
09:17 / 20.06.2026
ОАВ: Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” ўртасида сулҳ тузилди
17:56 / 19.06.2026
«Трамп сизнинг ягона иттифоқчингиз» – Вэнс ҳам Исроилни танқид қилди
14:15 / 18.06.2026
Ливанга яна ҳужум бўлса, келишув тақдири сўроқ остида қолади – Умрбек Юсупов
09:25 / 18.06.2026