Истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатлар олдини олиш ҳамда мавжуд электр қурилмаларида таъмирлаш ишларини олиб бориш мақсадида 4 январ куни қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади:

Миробод тумани: “Саракул” МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 17:00 гача;
Бектемир тумани: “Олтинтопган” МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 09:00 дан 14:00 гача;
Сергели тумани: “Ўзгариш” МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 09:00 дан 17:00 гача.

Юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлиги билдириб ўтилган.