Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда водоробуслар синовдан ўтказилади
Пойтахтда пилот лойиҳа доирасида водород газида ҳаракатланувчи автобусларни синовдан ўтказиш режалаштирилмоқда.
Саудиянинг ACWA Power компанияси билан пилот лойиҳа доирасида Тошкентга иккита водород автобуси (водоробус) келтирилади. Бу ҳақда Gazeta.uz маълум қилди.
Шавкат Мирзиёев ноябр ойи охирида Тошкент вилоятида «яшил водород»ни «пилот» тарзда ишлаб чиқариш қувватларини барпо этишни бошлаб берганди.
Ушбу «пилот» лойиҳа доирасида мамлакатда биринчи босқичда 3 минг тонна водород ишлаб чиқарилади ва кейинчалик минерал ўғитларга қайта ишланади, шунингдек, 52 мегаваттлик шамол электр станцияси қурилади.
2022 йил июн ойида Ўзбекистон аммиак ва водородли ёнилғи элементларидан фойдаланган ҳолда водород газида ҳаракатланувчи транспорт воситасининг тажриба намунасини ишлаб чиқишни режалаштираётгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
22:10 / 11.07.2026
Тошкент Осиёдаги яшаш учун энг қиммат шаҳарлар рейтингида 74-ўринда қайд этилди
12:11 / 06.07.2026
Ўзбекистонда биринчи Халқаро ислом форуми бошланмоқда
18:20 / 04.07.2026
Тошкентнинг ҳар бир туманида 15-20 тадан жамоат ҳожатхоналари қурилади
17:57 / 04.07.2026