Янгиланган Волга

Россия саноат ва савдо вазирлиги раҳбари Денис Мантуровнинг маълум қилишича, 2024 йил ўрталаридан Россияда замонавий Волга машинасини ишлаб чиқариш бошланиши режалаштирилган. Автомобил замонавий дизайнга эга бўлади, аммо логотип ўзгаришсиз қолади.

“Барча келишувлар якуний босқичда. Мазкур қарор эълон қилинган кундан, яъни 2023 йил май ойидан буён иш тўхтовсиз давом этмоқда. 2024 йил ўрталаридан Нижний Новгород автомобил кластерида ушбу автомобилни ишлаб чиқариш бошланиши кутилмоқда”, деган Мантуров TACC’га берган интервюсида.

Маълумотларга кўра, ушбу қадимий маркадаги янгиланган автомобиллар Хитой компанияларидан бири иштирокида ишлаб чиқарилиши мумкин.

Фото: avtopromnews.ru
Фото: avtopromnews.ru

Xiaomi SU7 электромобили

Хитойнинг Xiaomi компанияси ўзининг илк SU7 электромобилини расман тақдим этди. 

SU7 беш ўриндиқли седан бўлиб, давлатга тегишли Beijing Automotive (BAIC) билан ҳамкорликда яратилган. Модел номидаги ҳарфлар “Speed Ultra” деган маънони англатади. 

Фото: Xiaomi
Фото: Xiaomi
Фото: Xiaomi

Модел иккита версияда ишлаб чиқарилади:

- Xiaomi SU7: 299 от кучига эга битта двигателли, 100 км/соат тезликка 5,28 сонияда эришади, максимал тезлиги 210 км/соат, тўлиқ қувватда 668 км масофани босади.