Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қимматли қоғозлар бозорида мижозларни масофадан туриб рақамли идентификация қилиш бошланади
Вазирлар Маҳкамасининг “Қимматли қоғозлар бозорида мижозларнинг масофадан туриб рақамли идентификация қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Қуйидагиларни назарда тутувчи Қимматли қоғозлар бозорида мижозларнинг масофадан туриб рақамли идентификация қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланади:
- қимматли қоғозлар бозорида мижозларни рақамли идентификация қилиш ва уни қўллаш тартиби;
- инвестиция воситачилари томонидан мижозлар билан шартнома тузиш вақтида уларнинг шахсий маълумотларини олиш мақсадида мижозларни текшириш тизимини амалга ошириш тартиби.
Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан биргаликда қимматли қоғозлар бозоридаги профессионал иштирокчилари томонидан қимматли қоғозлар бозорида мижозлар масофадан туриб рақамли идентификация қилиш тартибидан фойдаланиши давомида Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўйича молиявий чоралар ишлаб чиқувчи гуруҳ талабларидан келиб чиқиб, “Ўз мижозингни бил” ва “Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш” тизимларига мувофиқ қимматли қоғозлар бозорида мижозлар билан шартнома тузиш пайтида мижозларни текшириш тизимини амалга ошириш тартибига риоя қилиниши таъминланади.
Белгиланишича, қимматли қоғозлар бозорида мижозларни рақамли идентификация ёки рақамли аутентификация қилинган мижозлардан электрон инвестиция воситачилик хизматларини кўрсатиш жараёнида қоғоз шаклидаги имзоланган аризаларни олиш талаб қилинмайди.
Мавзуга оид
19:42 / 02.12.2025
Жамоат жойларида фуқароларни электрон идентификация қилиш тартиби белгиланди
13:54 / 28.08.2025
Қимматли қоғозларни рўйхатга олиш ва ҳисобдан чиқариш тартиби белгиланди
18:40 / 07.08.2025
Ҳайвонларни мажбурий рўйхатга олиш тўғрисидаги қонун бир йилдан кейин кучга киради
18:52 / 06.08.2025