18:55 / 13.01.2024
13484
Реклама

Haval Jolionʼнинг янгиланган нархлари

Haval автомобилларининг Ўзбекистондаги расмий дистрибютори ҳисобланувчи ADM Global компанияси ҳар йили 14 январ куни республикада нишонланадиган Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан янгиланган, қулай нархларни эълон қилди.

Фото: Haval

Ушбу вақтинчалик таклиф доирасида Haval Jolion нархлари янгиланмоқда. Харидорларда янада қулай нархда юқори сифатли Haval автомобилига эга бўлишнинг ноёб имконияти мавжуд.

Jolion капоти остида қуввати 143 от кучигача бўлган 1,5 литрли турбо бензинли двигател жойлашган. Узатмалар қутиси — «нам» типдаги қўш сцеплениега эга 7 поғонали робот. Нархи ҳозирда конфигурацияга қараб 309 900 000 сўмдан 349 900 000 сўмгача ўзгариб туради. Янги нархлар қуйидагича:

Comfort – 289 900 000 сўм

«Комфорт» тўпламида кроссовер 3,5 дюймли борт компютери, круиз назорати ва орқа кўриниш камерасига эга бўлади.

Prestige – 304 900 000 сўм

«Престиж» тўплами қўшимча равишда LED фаралар, 360 даражали ҳар томонлама кўриш тизими, ҳайдаш режимини танлаш ва пастликка тушишда ёрдамлашувчи тизимни ўз ичига олади.

Premium – 329 900 000 сўм

Максимал комплектация панорамали люк, проекцион дисплей, автоматик тормозлаш учун қўшимча тизимлар, чорраҳаларда тўқнашувнинг олдини олиш, орқага қайтишда ёрдам ва автотураргоҳ тизими туфайли янада кўпроқ қулайликни таъминлайди.

Haval бренди ва ADM Globalʼнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари мижозлар эҳтиёжларини қондириш ва энг яхши харид шартларини таъминлашга қаратилган. Ишончли ва замонавий Haval Jolion автомобилига эгалик қилиш имкониятини бой берманг — ушбу ажойиб акциядан ва у тақдим этаётган барча имтиёзлардан фойдаланиш учун энг яқин Haval дилерлик марказига шошилинг.

Расмий дилерлик марказлари манзиллари:

HAVAL Олмазор (Тошкент)

Тошкент шаҳри Олмазор тумани Кичик ҳалқа йўли кўчаси 36-уй

Иш вақти: 9:00 дан 20:00 гача

Телефон: +998 (71) 287-88-88; +998 (55) 506-25-52 

HAVAL Андижон

Манзил: 171003, Андижон шаҳри С.Ашуров даҳаси Жалабек маҳалласи

Иш вақти: 9:00 дан 19:00 гача

Телефон: +998 (95) 179-01-01; +998 (95) 179-00-01

HAVAL Термиз

Манзил: Сурхондарё вилояти Термиз шаҳри Шимолий дарвоза кўчаси 17к-уй

Иш вақти: 9:00 дан 19:00 гача

Телефон: +998 (90) 522-20-20

Қайд этиш жоизки, Haval бренди тез орада Самарқанд ва Тошкент шаҳарларида яна иккита дилерлик маркази ташкил этади.

Top