Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2024 йилда Қозоғистонда Марказий Осиё давлатлари иштирокида ҳарбий машғулотлар ўтказилади
Унда Ўзбекистон Қуролли Кучлари ҳам иштирок этиши кутилмоқда.
Қозоғистонда Озарбойжон ва Марказий Осиё давлатлари: Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон иштирокида жанговар тайёргарлик тадбирлари доирасида кенг кўламли ҳарбий машғулотлар ўтказилади. Бу ҳақда Қозоғистон Мудофаа вазирлиги хабар берди.
«Бу йил мамлакатимиз ҳудудида бешта давлат иштирокида кенг кўламли ўқув машғулотлари бўлиб ўтади ва улар юқори ташкилий савияда ўтказилиши керак. Қардош халқлар ўртасидаги дўстона муносабатларни сақлаб қолиш биз учун ниҳоятда муҳим», деди Қозоғистон Мудофаа вазири Руслан Жаксиликов.
Қозоғистон Мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари, Қуролли Кучлар Бош штаби бошлиғи генерал-лейтенант Марат Хусаинов сўзларига кўра, 2024 йилда 160 дан ортиқ тезкор ва 70 мингдан ортиқ жанговар тайёргарлик тадбири ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, улардан энг аҳамиятлиси Озарбойжон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон ҳарбий-денгиз кучлари, Ҳарбий ҳаво кучлари, «Ғарбий» минтақавий қўмондонлигининг махсус операция бўлинмалари ҳамда ҳарбий контингентлари иштирокида ўтказиладиган «Бирлестик» машғулотларидир.
Мавзуга оид
10:31
Қозоғистон миграция назоратини кучайтирмоқда
22:10 / 11.07.2026
Тошкент Осиёдаги яшаш учун энг қиммат шаҳарлар рейтингида 74-ўринда қайд этилди
20:34 / 10.07.2026
Россия газининг Ўзбекистонга етказиб бериш ҳажми ошиши кутилмоқда
08:40 / 09.07.2026