Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Латвия иқтисодий ҳамкорлик бўйича йиғилиш ўтказади
ТИВда Ўзбекистон-Латвия сиёсий мулоқотини янада мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш, маданий-гуманитар алоқаларни фаоллаштириш истиқболлари кўриб чиқилди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Музаффар Мадраҳимов Латвия элчиси Рейнис Трокша билан учрашди.
ТИВ маълумотига кўра, томонлар сиёсий мулоқотни янада мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш, маданий-гуманитар алоқаларни фаоллаштириш бўйича таклифларни кўриб чиқди.
Рақамлаштириш, ахборот-коммуникация ва «яшил» технологиялар соҳасида ҳамкорликни чуқурлаштириш муҳимлиги қайд этилди.
Бўлажак қўшма тадбирлар, хусусан, ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги маслаҳатлашувларнинг 18-давраси ҳамда иқтисодий, саноат ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилишини ўтказиш жадвали юзасидан фикр алмашилди.