Ўзбекистон | 18:09 / 19.01.2024
2351
1 дақиқада ўқилади

2023 йил тез ёрдамга 13 миллондан кўп чақириқ бўлган – ССВ

Ўтган бир йил давомида “103” хизматига 13 миллион 522 минг чақириш келиб тушган. Бу – 2022 йилдагидан 500 мингтага кўп.

Фото: Kun.uz

Тез ёрдам хизматига 2023 йил давомида қанча чақириқ бўлгани ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумот берди. унга кўра 1 йил давомида жами 13 миллион 522 минг 771та чақириқ келиб тушган. Шундан 888 минг 57 нафар катта ёшли, 337 минг 712 нафар кичик ёшли беморлар шифохоналарга госпитализация қилинди.

Вилоятлар кесимида тез ёрдамга энг кўп чақириқ бўйича Фарғона, Андижон вилояти ва Тошкент шаҳри етакчилик қилади.

  • Фарғона вилояти – 1 460 549та;
  • Андижон вилоятида – 1 374 693та;
  • Тошкент шаҳрида – 1 363 610та;
  • Тошкент вилоятида – 1 288 111та;
  • Наманган вилоятида –1 257 328та қайд этилган.

Энг кам чақириқ Навоий (413 247та ), Сирдарё (491 104та) ва Жиззах (542 043та) вилоятларида кузатилган.

Маълумот учун, 2022 йил тез тиббий ёрдам хизматига жами 13 миллион 22 минг 162 та мурожаат келиб тушган эди.

Олдинроқ, 2023 йилда “103” хизматига жами 3505 та ёлғон чақириқ келиб тушгани ҳақида маълум қилинган эди.

Мавзуга оид