Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
BBC Самарқандни Марказий Осиёнинг «янги жавоҳири» деб атади
Британиянинг етакчи ОАВ – BBC ўз сайтида Самарқандни Марказий Осиёнинг «янги жавоҳири» деб эътироф этди.
BBC журналисти ўз мақоласида Самарқанд ҳақидаги ўз таассуротларини баён қилиб, унда янгидан барпо этилган Silk Road Samarkand мажмуаси ҳам тилга олинган.
«Silk Road Samarkand туризм мажмуаси – Амир Темур орзу қилгани каби улуғвордир. Саккизта осмонўпар замонавий, ҳашаматли меҳмонхоналар ва соғломлаштириш марказлари бинолари совет иттифоқи даврида бир қатор чемпионларни тарбиялаган эшкак эшиш спортида фойдаланилган кенг канал атрофида тўпланган», дейилади мақолада.
Шунингдек, шаҳарнинг Шоҳи Зинда каби тарихий бинолари, бозорлар ва замонавийликка уйғун машҳур сайёҳлик марказлари ҳақида сўз юритилади.
BBC мухбири мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотларни ҳам қайд этиб ўтган. Мақолада у суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш, иқтисодиётни либераллаштириш ҳамда очиқлик ва бағрикенглик сиёсати билан янги Ўзбекистоннинг барпо этилаётганлигини қайд этган.
Мавзуга оид
23:04 / 13.06.2026
Самарқандда Россияда ишлашни режалаштираётган фуқаролар учун тест маркази очилади
10:50 / 12.06.2026
Самарқанднинг олис туманларига инвестициялар жалб этилади
17:46 / 10.06.2026
Самарқанд туманлари қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик ва қайта ишлаш саноатига ихтисослашган ҳудуд сифатида ривожлантирилади
17:45 / 05.06.2026