Сурхондарёлик блогер Отабек Сатторий яқин 2-3 ойда озодликка чиқиши мумкин. Бу ҳақда Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти фаоли Абдураҳмон Ташанов ўзининг Facebook'даги саҳифасида маълум қилди.
Ташановга кўра, ИИВ Жазони ижро этиш департаменти унга Нукус воқеалари бўйича қамалган Даулетмурат Тажимуратов ва сурхондарёлик блогер Отабек Сатторий билан учрашиши учун имконият яратиб берган.
Отабек Сатторий билан учрашув
Ташановнинг маълум қилишича, у 2024 йил 13 январ куни Қаршидаги манзил колонияда Отабек Сатторий билан учрашиб, унинг соғлиги яхши эканига гувоҳ бўлган.
Ҳуқуқ фаоли ўз ахборотида блогернинг 2024 йил апрел ойи охири ёки май ойи бошида озодликка чиқишини маълум қилган, лекин бу борада қўшимча изоҳлар бермаган.
“Қаршидаги манзил колонияда блогер Отабек Сатторий билан учрашув жуда яхши ўтди. Отабек аввало ўзини қўллаб-қувватлаган барчага миннатдорчилик билдирди. Колония бошлиғининг таъкидича, апрел охири, майнинг бошларида у озодликка чиқади. Тикув цехида ишламоқда.
Манзил колония бўлгани учун ҳамма маҳкумлар қатори белгиланган ҳуқуқларидан фойдаланиб келмоқда. Уйидагилар, қариндошлари келиб туришибди. Омбудсманчилар кунда шу ерда, озодлик учун фақат кун санаб яшамоқда. “Қамоқдаги расмим интернетга чиқишини истамайман” деди, шу боисдан колония у билан расмимизни хизматда фойдаланиш учунгина олишди, менга беришмади”, – дейди Абдураҳмон Ташанов.
Инсон ҳуқуқлари фаолининг сўзларига кўра, Отабек Сатторий ўзига чиқарилган суд ҳукми бўйича қайта шикоят қилиш нияти йўқ.
“Тинчгина ахборот технологиялари соҳасида ишламоқчи. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни юксак салоҳиятли лидер, деб билади ва унга хизмат қилишдан ўзидан фахр туяди. Аксинча, Ташанов уни жазо муддати битгач, ўзини оқлашга уринишга чақирган”, – дейилади “Эзгулик” жамияти ахборотида.
Маълумот учун, 2021 йил 29 январ куни тезкор тадбирда қўлга олинган Отабек Сатторий жиноят ишлари бўйича Музработ туман судининг 2021 йил 10 майдаги ҳукмига кўра туҳмат ва товламачиликда айбланиб, 6 йил-у 6 ой муддатга озодликдан
















