Ўзбекистон | 13:54 / 24.01.2024
1376
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон CITIC корпорацияси билан ҳамкорликни кенгайтиради

Бунда асосий эътибор мамлакат йўл-транспорт ва муҳандислик инфратузилмасига, ирригация тизимларини модернизация қилишга қаратилади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Пекин шаҳрида Хитойнинг CITIC корпорацияси раҳбари Си Гохуа билан учрашув ўтказди.

Хитой мулкни бошқариш бўйича халқаро инвестиция корпорацияси молиявий хизматлар кўрсатувчи ҳамда йирик саноат ва инфратузилма лойиҳаларини амалга оширувчи етакчи компаниядир. Унинг активлари қарийб 1,5 триллион долларни ташкил этади.

Учрашувда қўшма лойиҳалар портфелини кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди, бунда асосий эътибор мамлакат йўл-транспорт ва муҳандислик инфратузилмасига, ирригация тизимларини модернизация қилишга қаратилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид