Жаҳон | 16:32 / 24.01.2024
10840
5 дақиқада ўқилади

Харкив ва Киевга ракета зарбаси оқибатлари. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 699-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Россия қўшини Украина бўйлаб ёпирилма ракета зарбалари йўллади. Украина президенти Володимир Зеленский урушнинг 699-куни якунлари бўйича кечки мурожаатида зарбалар оқибатида 18 киши ҳалок бўлиб, яна 130 киши яралангани ҳақида айтди. 
  • НАТО Европада совуқ уруш давридан буён энг йирик машғулотларини бошламоқда. Машғулотда алянсдаги мамлакатлардан бирига «деярли тенг кучли рақиб» ҳужум қилган ҳолатда ҳаракатланиш бўйича тактикалар ишлаб чиқилади.
  • Мстислав Черновнинг «Мариуполда 20» филми энг яхши ҳужжатли филм номинациясида «Оскар»га номзод бўлди.
  • Венгрия ТИВ раҳбари Петер Сийярто украиналик ҳамкасби Дмитро Кулеба билан учрашувдан олдин таҳдидли мактуб олган.
  • Украинада Москванинг ЦСКА клуби президенти Евгений Гинерга тегишли бўлган PINbank банки давлат назоратига ўтказилди.
  • РФ ҳукумати даъвогар ҳарбий хизматни ўтаган ёки урушда ногирон бўлиб қайтган ҳолатларда унга иш беришни рад этишни тақиқлашни режалаштирмоқда.
  • АҚШ разведкаси «Мен нима учун МРБ билан боғландим: Ватан учун» номли ролик чиқариб, россияликларни ҳамкорликка чақирди.

Харкив ва Киев ракета ҳужумидан кейин

Россия қўшини 23 январ тонгида Украинанинг Киев, Харкив ва Днипропетровск областлари бўйлаб ёппасига ракета ҳужуми уюштирди. Украина президенти Володимир Зеленский зарбалар оқибатида жами 18 киши ҳалок бўлиб, яна 130 киши яраланганини маълум қилган. 200 дан ортиқ объектлар зарарланган, жумладан 139 та турар жой.

Киевнинг Святошинский районида автомобиллар, нотурар бинолар ва кўп қаватли уйлардан биридаги квартира ёниб кетган. Соломенский районида турар жой шикастланган, Дарницкий районида уриб туширилган ракета парчалари кўп қаватли турар жой топига ҳамда болалар боғчаси ҳудудига тушган. Киевда жами 22 киши жабрланган, улардан тўрт нафари болалар. Областда ракеталар парчалари қулаши оқибатида тўрт киши жароҳат олган.

Харкивда бир неча ракета Киев ва Салтивка районларига келган. Ҳужум оқибатида саккиз киши ҳалок бўлиб, яна 62 киши жабрланган. Ракеталар кўп квартирали турар жойни, хусусий уйни, ўқув муассасаси биноси ҳамда бошқа фуқаролик инфратузилмаларини шикастлаган. Уйлардан бирининг подъезди тўлиқ вайрон бўлган. Киев райони қисман ток ва сувсиз қолган. Харкив чеккасида ракеталардан бири газ қувурига урилган, у ёниб кетган.

Украина президенти офиси раҳбари Андрей Ермак украин шаҳарлари ёппасига ўққа тутилишини «россияликлар террори» деб атаган. Россиянинг ТАСС ахборот агентлиги
тасдиқлашича, 23 январга ўтар кечаси Россия қўшини «Харкивда ёлланма жангчиларнинг жойлашуви бўйлаб аниқ зарбалар йўллаган». РФ президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Россия қўшини ижтимоий объектлар, аҳоли яшаш кварталлари ва тинч аҳолига ҳужум қилмаслигини таъкидлаган.

Ракеталар ҳужумидан кейин Харкив чеккасида ёнғиндан ҳосил бўлган шафақ. Учирилган ракеталардан бири газ қувурига тушган
Sergey Kozlov / EPA / Scanpix / LETA
Россия ракета зарбасидан шикастланган ҳудудда ишлаётган қутқарувчилар
Sergey Kozlov / EPA / Scanpix / LETA
Ivan Samoilov / Gwara Media / Global Images Ukraine / Getty Images
Харкивда ракета тушган турар жойдан эвакуация жараёни
Vyacheslav Madiyevskyy / Reuters / Scanpix / LETA
Россия ракета ҳужуми оқибатида подъезд қулаган жойда ишлаётган қутқарувчилар
Vyacheslav Madiyevskyy / Reuters / Scanpix / LETA
Sergey Kozlov / EPA / Scanpix / LETA
Vyacheslav Madiyevskyy / Reuters / Scanpix / LETA
Sofiia Gatilova / Reuters / Scanpix / LETA
Харкивда Россия ҳужумидан шикастланган турар жой
Sergey Bobok / AFP / Scanpix / LETA
Киевнинг Святошинский районида ёнаётган автомобилларни ўчираётган ўт ўчирувчилар. Ҳужум вақтида россияликларнинг ракеталари парчалари Печерский, Соломенский ва Дарницкий районларига қулаган.
Kostiantyn Huzenko / Global Images Ukraine / Getty Images
Киевдаги «Локомотив» болалар футбол академияси директори Олександр Егоров ракета зарбасидан шикастланган хонасидан буюмларини йиғиштирмоқда
Oleg Petrasyuk / EPA / Scanpix / LETA
Genya Savilov / AFP / Scanpix / LETA
Харкив марказидаги қутқарувчилар
Yakiv Liashenko / EPA / Scanpix / LETA
Харкивнинг тунги зарбалардан кейинги кўриниши
Yevhen Titov / Anadolu / Getty Images

Мавзуга оид