— 2023 йилнинг асосий ютуқлари ва айрим натижалари ҳақида гапириб берсангиз.

— 2023 йил биз учун янгиликларга бой бўлди, биз Musaffo бренди дизайнини ўзгартирдик. Асосий эътибор йогурт-десертлар гуруҳига қаратилган бир қатор инновацион ечимларни жорий қилдик. Бунга мисол қилиб, яқинда ишга туширилган лойиҳалардан бири — Musaffo брендидан Engil қошиқли йогуртларини айта оламиз. Musaffo брендининг 2023 йилдаги энг муҳим ютуғи – “Ҳалол” сертификатини олганимиз бўлди. Биз учун янада кўпроқ сонли истеъмолчиларнинг ишончини қозониш муҳим аҳамият касб этади. Сертификатнинг олиниши –  Musaffo бренди остида ишлаб чиқарилаётган барча маҳсулотлар ҳақиқатдан ҳам соф таркибга эга экани ва маҳсулотимиз таркибида ҳеч қандай тақиқланган компонентлар йўқ эканини тасдиқлайди.

— Musaffo бренди остидаги маҳсулотнинг кучли тарафи нимада деб ўйлайсиз?

— Бизнинг энг кучли тарафларимиздан бири – маҳсулотнинг сифати ва унинг хавфсизлигидир. Биз «Сара маҳсулот – истеъмолчиларимиз учун» тамойили асосида ишлаймиз ва мазали, сифатли ва энг муҳими, табиий маҳсулот ишлаб чиқараётганимиздан жуда фахрланамиз. Биз бунга қандай эришаётганимиз ҳақида бироз гапириб бермоқчиман.

Аввало, фаолиятимиз FSSC 22000 халқаро стандартига асосланган ва бу ҳақда маҳсулотимизнинг маркировкасида ҳам айтилмоқда. Ишлаб чиқаришдаги барча тизимлар шундай ташкил қилинганки, улар ишлаб чиқаришнинг барча босқичларида нафақат назорат чоралари, балки хатарларни ҳам инобатга олади. Натижада, озиқ-овқат хавфсизлиги менежменти ташқи ва ички аудит тизими шаклланади.

Фаолиятимизнинг аҳамиятли тарафи – маҳсулотларнинг табиийлигидир. Мисол учун, биз йогуртларга табиий мевали тўлдирмалар қўшамиз, мева таъмини сунъий равишда ўхшатишга уринмаймиз. Биз таъмни мева ёки резавор меванинг ўзидан оламиз. Буни маҳсулотнинг таъмидан сезса бўлади ва бу одамларни брендга кучлироқ жалб қилади.

Маълумки, сутли маҳсулотларнинг асосий истеъмолчилари – бу фарзандли оилалардир. Болалар учун эса таъм – ҳақиқатдан ҳам муҳим. Айнан мана шунинг учун биз узоқ йиллар давомида аксарият сут маҳсулотлари тоифаларида етакчи ўринни эгаллаб келмоқдамиз.