Сут маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича Мusaffo заводи очиқ эшиклар куни кетма-кетлигини ташкил қилди. Келгусида бундай тадбирларга барча ташриф буюриши мумкин бўлади, ҳозирча эса – бунинг қандай бўлгани ҳақида ҳикоя қиламиз.

“Ушбу тадбирнинг асосий мақсади – истеъмолчига завод халқаро стандартларга мувофиқ ҳамда “Ҳалол” маҳсулот билан ишлашнинг барча тамойилларига риоя қилган ҳолда фаолият юритишини ўз кўзи билан кўриш имконини беришдан иборат”, - дея қайд этди Milk House компанияси ва Мusaffo брендининг маркетинг бўйича директори Асел Сатенова.

Завод ичкарисидаги биринчи ташриф ҳудуди сутни қабул қилиш пункти бўлиб, бу ерда сут қонунчилик меъёрлари ҳамда компаниянинг ички мезон ва талабларига мувофиқлик юзасидан сифат назоратидан ўтказилади. Таъкидлаш зарурки, таркибида антибиотиклар мавжуд сут ишлаб чиқаришга қабул қилинмайди. Яъни антибиотиклар билан даволанган сигирларнинг сути вақтинча истеъмол учун яроқсиз ҳисобланади. Буни шунчаки кўриш ёки сутнинг ҳиди орқали аниқлаш мумкин эмас, шу боис бундай таҳлиллар фақат лабораторияда ўтказилади. Антибиотиклар аниқланган тақдирда, компания бутун партияни қайтаради. Қабул-аппарат цехи йилига 365 кун давомида ҳафтасига 24 соат ишлайди.

Сўнгра меҳмонлар лабораторияга йўл олдилар ва бу ерда уларга хомашё, материаллар ва тайёр маҳсулотнинг физик-кимёвий ҳамда микробиологик назорати ҳақида сўзлаб берилди. Айнан шу ерда “Ҳалол” сертификати ва ФССC 22000 халқаро стандартларига мувофиқлик ҳақида айтиб ўтилди.

Лаборатория фаолияти ҳам худди қабул-аппарат цехидаги каби тўхтовсиз давом этади. Маҳсулот юқори сифатга эришиш мақсадида ишлаб чиқаришнинг барча босқичларида назорат қилинади. Яъни операторлар ҳар бир ишлаб чиқариш участкасидан мунтазам равишда намуналарни олиб келади. Бундан ташқари, ишлаб чиқариш доирасида фойдаланиладиган қадоқлаш материали ва хомашёси ҳам назоратдан ўтказилади. Масалан, сут ўрами кўп сонли тестлар, жумладан электролитли, сиёҳли, чоклар сифати, ўрамнинг қатламланиши бўйича синовларидан ўтади. Шунингдек, лаборатория микробиологлари қўллар ювилиши ҳамда иш ускуналари ва жиҳозлари ювилишидан намуна олиш орқали ходимларнинг санитар ҳолатини назорат қилади.

Навбатдаги босқичда ишлаб чиқариш цехига ташриф уюштирилди. Бу ерда процессинг, қуйиш ҳудуди, қадоқлаш участкалари мавжуд.