Жаҳон | 16:24 / 02.02.2024
10433
4 дақиқада ўқилади

Мариуполда сайловга тайёргарлик ва украинларнинг Купянск атрофидаги позициялари. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 708-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Евроиттифоқ Украинага 50 миллиард евро миқдоридаги ёрдам пакетини маъқуллади. Шу пайтгача ёрдам ажратиш масаласини блоклаб келаётган Венгрия ҳам бунга рози бўлди. Шунингдек, Брюсселдагилар Россия давлат активларидан келадиган даромадларни Киев учун йўналтириш масаласини кўриб чиқишмоқда.
  • Россия Тергов қўмитаси маълум қилишича, ҳалокатга учраган Ил-76 самолётидаги барча йўловчиларнинг жасад қолдиқлари аниқланган. Терговчиларда самолёт бортида бўлган барча украиналик ҳарбий асирларнинг генетик профили мавжудлиги маълум қилинган.
  • Володимир Зеленский Украина ҚК бош қўмондони Валерий Залужнийни бир ҳафта ичида истеъфога чиқаради, деб хабар бермоқда CNN телеканали ўз манбаларига таяниб. Аввалроқ Украина президенти офиси Залужнийнинг истеъфоси тўғрисидаги барча хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилганди. Украина мудофаа вазирлиги ҳам бош қўмондон ишдан бўшатилиши ҳақидаги хабарларни рад этган.
  • Украина разведкаси 1 февралга ўтар кечаси мамлакат қуролли кучлари Россия Қора денгиз флотининг «Ивановец» ракета катерини чўктириб юборганини маълум қилди. РФ мудофаа вазирлиги бу хабарни изоҳламаган. Кема бортида қанча одам бўлгани ва улар эвакуация бўлишга улгургани маълум эмас.
  • Туркиядаги банклар РФдан бўлган компанияларнинг ҳисобларини ёпмоқда ва Россиядан бўлган жисмоний шахслар учун талабларни қатъийлаштирмоқда.

Украинларнинг Купянск атрофидаги позициялари

Купянск — Харкив областидаги стратегик муҳим шаҳар бўлиб, бу ерда йирик темирйўл тугуни жойлашган. РФ армияси Купянскни 2022 йил 27 февралида эгаллаганди ва ундан шахсий таркиб ҳамда қурол-яроғларни олдинги чизиқларга ўтказиш учун фойдаланган. Украиналик ҳарбийлар 2022 йил сентябрида Купянскни озод этишганди.

Ҳозирда Россия қўшини яна ушбу шаҳарни эгаллаб олишга ҳаракат қилмоқда. Украиналик фотографлар Константин ва Влада Либеровлар Купянскка келиб, «Эделвейс» номли 10-алоҳида тоғ-штурм бригадаси ўз позицияларини қандай ушлаб туришгани ва ярадорларни олдинги чизиқдан қандай эвакуация қилишганини кадрларга муҳрлашди.

Ўрмонда пиёдаларга қарши симтўсиқлар билан ўраб олинган ҳудуд. Бу ерда украин разведка баталёни янги истеҳкомлар ва ҳарбий техникаларга янги йўл учун жой қидирмоқда.
Vlada Liberova / Libkos / Getty Images
FPV-дронлар операторлари уларни россияликларнинг позициялари йўналишида учирмоқда. FPV — first person view («биринчи шахсдан кўриниш») иборасининг қисқартмасидир. Деярли барча дронлар видеосигнал узатса ҳам, FPV-дронларда пилотлар фақат аппаратнинг ўзига таянишига тўғри келади, масалан, сунъий йўлдош навигацияси сигнали орқали нишон ололмайди.
Vlada Liberova / Libkos / Getty Images
Украиналик аскар позицияда
Kostiantyn Liberov / Libkos / Getty Images
Украина ҚК жангчиси Купянск атрофидаги позицияда
Kostiantyn Liberov / Libkos / Getty Images
Украиналик ҳарбийлар Купянск яқинидаги ўрмонзорда «гулбарг» шаклидаги минани босиб олган ярадор қуролдошини эвакуация қилишга ҳозирланмоқда. Бундай миналар масофадан миналаштириш воситалари, жумладан артиллерия ёки баравар ўт очиш реактив тизимлари ёрдамида ўрнатилади.
Kostiantyn Liberov / Libkos / Getty Images
Украиналик ярадор аскарнинг эвакуация қилиниши
Kostiantyn Liberov / Libkos / Getty Images
Украина ҳарбий техникаси тунда Купянск атрофидаги йўлда ҳаракатланмоқда
Kostiantyn Liberov / Libkos / Getty Images
Украиналик жангчи ўз позициясидаги бошпанада
Kostiantyn Liberov / Libkos / Getty Images
Kostiantyn Liberov / Libkos / Getty Images

Мариуполда Путин учун ташвиқот

2024 йилнинг 15–17 март кунларида бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида Владимир Путинга овоз бериш бўйича чақириқлар — нафақат Россияда, балки Украинанинг РФ томонидан оккупация қилинган ҳудудларида ҳам ўтказилмоқда
Александр Сухов / Спутник / imago images / Scanpix / LETA

Мавзуга оид