Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистоннинг Қатардаги элчиси иш бошлади
Ашраф Хўжаев Ўзбекистоннинг Қатардаги биринчи элчиси этиб тайинланди. Бунгача у ТИВ Иқтисодий дипломатия департаменти директори лавозимларида ишлаб келган.

Фото: Дунё АА
Бугун 2024 йил 11 феврал куни Ўзбекистоннинг янги тайинланган фавқулодда ва мухтор элчиси Ашраф Хўжаев Қатар пойтахтига ташриф буюрган. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар бермоқда.
43 ёшли дипломат Тошкент давлат шарқшунослик институти, Ўзбекистон Миллий университети, Пекин университетини тамомлаган. Иқтисодиёт фанлари номзоди (PhD) илмий даражасига эга.
А.Хўжаев ТИВ тизимидаги фаолиятини 2005 йилда референт сифатида бошлаган. Ўтган йиллар давомда у вазирлик марказий аппаратида, шунингдек, Ню-Йорк шаҳридаги Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий ваколатхонасида ва Буюк Британиядаги элчихонада турли лавозимларда ишлаган.
2018 йилдан ТИВ Иқтисодий дипломатия департаменти бошқарма, бош бошқарма бошлиғи ва директори лавозимларида ишлаб келган.
Ашраф Ходжаев Ўзбекистоннинг Қатардаги биринчи элчиси ҳисобланади. 2023 йил май ойида Тошкентда Қатар элчихонаси, 2023 йил декабрда эса Доҳада Ўзбекистон элчихонаси очилган эди.
Тавсия этамиз
Германияга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди
Жамият | 15:33 / 23.07.2025
Ўзбекистонда iPhone нархлари қимматлашди. Нега?
Иқтисодиёт | 21:38 / 22.07.2025
Тошкентда беморга шилқимлик қилган шифокор 5 суткага қамалди
Жамият | 15:28 / 22.07.2025
Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳвалар савдосига чек қўйилди
Жамият | 09:27 / 22.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШ Исроил - ҲАМАС музокараларидан чиқди
Жаҳон | 00:46
-
Сунъий интеллект олимларга Қадимги Рим тарихидаги бўшлиқларни тўлдиришга ёрдам беради
Фан-техника | 23:45 / 24.07.2025
-
Залужний Россияга қарши уруш 2034 йилгача давом этишини башорат қилди
Жаҳон | 22:53 / 24.07.2025
-
Тошкентда волейбол бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати бошланди
Спорт | 22:49 / 24.07.2025
Мавзуга оид

08:32 / 11.07.2025
Уммон, Кувайт, Баҳрайн ва Қатарда "Ўзбекистон – Ипак йўли дурдонаси" форуми бўлиб ўтди

22:57 / 07.07.2025
Шавкат Мирзиёев Қатар амири билан стратегик шериклик муносабатларини муҳокама қилди

12:11 / 24.06.2025
Германия Эроннинг Қатардаги АҚШ базасига ҳужум қилиш режалари ҳақида билмаган

03:43 / 24.06.2025