Ўзбекистон | 08:47 / 14.02.2024
9239
1 дақиқада ўқилади

Таълимни ривожлантириш маркази директори лавозимидан озод этилди

Воҳид Ҳамидов бошқа ишга ўтиши муносабати билан ушбу лавозимни тарк этган.

Президентнинг тегишли фармойишига мувофиқ Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази директори лавозимида ишлаб келган Воҳид Ҳамидов бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди.

У бу лавозимга 2023 йил 1 июнь куни тайинлаганди.

Маълумот учун, бу марказ таълим жараёнига замонавий талаблар ва жамият эҳтиёжларига жавоб берадиган инновацион педагогик технологияларни жорий қилиш учун ташкил этилган.

Мавзуга оид