Жиззах вилоятида ичимлик ва оқова сув нархи оширилди
Маҳаллий кенга қарори билан Жиззах вилоятда ичимлик ва оқова сувнинг янги нархлари белгиланди. Янги тарифлар 2024 йил 1 март кунидан амал қилади.
Жиззах вилоятида ичимлик ва оқова сув нархлари ўзгарди. Бу ҳақда халқ депутатлари вилоят кенгашининг қарори қабул қилинган.
Ҳужжатга кўра, вилоятда 1 метр куб ичимлик суви аҳолига 4000 сўм (амалдаги нарх 2500 сўм), бюджет ташкилотлари, шунингдек, улгуржи истеъмолчилар учун 6000 сўм (амалдаги нарх 3500 сўм) қилиб белгиланган.
Оқава сув нархлари эса қуйидагича ўзгармоқда: 1 метр куб оқова сув аҳолига 1700 сўм (амалдаги нарх 1000 сўм), бюджет ташкилотлари, шунингдек, улгуржи истеъмолчилар учун 2500 сўм (амалдаги нарх 1500 сўм).
Янги тарифлар 2024 йилнинг 1 март кунидан амал қилади.
“Ўзсувтаъминот” АЖнинг маълум қилишича, ўтган беш йилда Жиззах вилоятида марказлашган ичимлик суви билан таъминланиш даражаси 47,6 фоиздан 70,4 фоизга, канализация қамрови 15 фоиздан 21,1 фоизга етказилган. Келгуси беш йилда вилоятда марказлашган ичимлик суви билан таъминланиш даражасини 90 фоизга, канализация қамровини 71,2 фоизга етказиш режалаштирилган. Бунинг учун 402,1 млрд сўм эвазига 878,3 км ичимлик суви ва 461 км канализация тармоғи, шунингдек, 167 та сув ва 30 та канализация иншооти барпо этилиши белгиланган.
Олдинроқ Тошкент вилоятида ичимлик ва оқова сув нархи оширилганди.
Мавзуга оид
12:31 / 10.11.2024
2024 йилда Жиззах вилоятида болалар иштирокида 59 та ЙТҲ содир бўлди
08:48 / 08.11.2024
Сув таннархи ошиб кетаётган ҳудудлар маълум қилинди
21:48 / 28.10.2024
Қирғизистон қўшни давлатларга қанча сув бераётганини эълон қилди
12:00 / 26.10.2024