Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Матнга қараб ростакам видео ясаб берадиган Sora нейротармоғи ишлаб чиқарилди
ChatGPT ва Dall-e каби нейротармоқларни яратган OpenAI нинг янги сунъий интеллекти билан энди бемалол кино ҳам ишласа бўлади.
Маълум қилинишича, бу нейротармоғ модели оддий матнни юқори сифатли роликларга айлантириб бера олади. Ҳозирча у билан бир дақиқагача бўлган видео генерация қилиш мумкин.
Нейротармоқни яратган OpenAI компаниясининг қайд этишича Sora объектларнинг физик хоссалари ва бир-бирига ўзаро боғлиқлигини ҳисобга олади, шу сабабли табиий анимацияли ростакам видеолар ярата олади.
Бундан ташқари, Sora мавжуд видеодаги бўш кадрларни тўлдириб, унинг давомийлигини ҳам узайтириб бера олади.
Айни пайтда нейротармоқ синов босқичида ва ҳозирча омма эътиборига ҳавола этилмаган. Бироқ уни аллақачон рассомлар, дизайнерлар ва режиссёрлар синовдан ўтказмоқда. Улар генерация давомидаги айрим хатоликларни кўрсатиб беришади.
Мавзуга оид
23:02 / 06.06.2026
ChatGPT фойдаланувчилари сони уч йилда бир миллиардга етди
18:43 / 29.05.2026
Anthropic компанияси OpenAI’ни ортда қолдириб, энг қиммат сунъий интеллект стартапига айланди
23:39 / 18.05.2026
Илон Маск судда OpenAI раҳбари Сэм Алтманга ютқазди
22:09 / 16.05.2026