10:46 / 19.02.2024
12220

Дизел нархи 15 фоизга арзонлаштирилди – «Ўзбекнефтгаз»

Бугун, 19 февралдан «Ўзбекнефтгаз»га қарашли барча нефт база омборларидан YEVRO-5 SSDF русумли дизел ёнилғисининг бир тоннаси 11 млн 608 минг 190 сўмдан арзонлаштирилган нархларда биржа савдоларига жойлаштириб борилади.

Фото: Informburo.kz

Дизель ёнилғисининг биржага қўйиладиган нархлари 15 фоизга арзонлаштирилди. Бу ҳақда «Ўзбекнефтгаз» АЖ ахборот хизмати хабар берди.

«Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларни иқтисодий ва молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида Бухоро заводида синтетик дизел ёнилғиси компонентини компаундлаш орқали ишлаб чиқарилган дизел ёнилғисининг нархлари EKO дизель ёнилғиси нархига нисбатан 15 фоизга арзонлаштирилди.

Бугун, 19 февралдан жамиятга қарашли барча нефть база омборларидан YEVRO-5 SSDF русумли дизел ёнилғисининг бир тоннаси 11 млн 608 минг 190 сўмдан арзонлаштирилган нархларда биржа савдоларига жойлаштирилди», дейилади «Ўзбекнефтгаз» хабарида.

Аввалроқ, Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида ўтказилган кенгайтирилган видеоселектор йиғилишида «Ўзбекнефтгаз» АЖга биржа савдоларига қўйилаётган дизел ёнилғиси нархини 15 фоизга пасайтириш бўйича кўрсатмалар берилганди.

Top