«Аҳоли саломатлиги-2030» миллий стратегиясининг 2024-2026 йилларга мўлжалланган амалий тадбирлар режасига кўра, ахборот тизимларидан фойдаланиш ҳамда компютер саводхонлиги бўйича ўқитиш дастурларини ишлаб чиқиш мўлжалланмоқда.
Қайд этилишича, бу борада ҳудудлар кесимида режа-жадвал ишлаб чиқиб тасдиқланади.
Режа асосида ўқитиш ишларини ташкил этиш ҳам кўзда тутилмоқда.
Шунингдек, рақамли технологиялар бўйича соҳа ходимларининг малакаси қуйидагича оширилади:
- 2024 йилда 65 минг;
- 2025 йилда 75 минг;
- 2026 йилда 80 минг нафар.















