Олмалиқдаги цехда том қулаши оқибатида 4 ҳиндистонлик ҳалок бўлди
Enter Engineering'нинг металл тайёрлаш цехида вақтинчалик қурилманинг томи қор ва шамолга бардош беролмай қулаб тушган. Оқибатда 32 нафар ишчи (барчаси Ҳиндистон фуқаролари) жабрланган, улардан 4 нафари вафот этган.
Бугун, 20 феврал куни соат тахминан 08:00 ларда Enter Engineering компаниясининг Олмалиқдаги металл тайёрлаш цехида (АЗМК-3) вақтинчалик қурилманинг том қисми қулаб тушди. Фавқулодда вазиятлар вазирлигига кўра, бунга кўп қор ёғиши ва қаттиқ шамол сабаб бўлган.
Натижада 3 нафар ҳиндистонлик ишчи воқеа жойида вафот этган, 29 нафар ҳиндистонлик турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага жойлаштирилган. Айни пайтгача улардан 4 нафарига шифохонадан жавоб берилган.
- Kun.uz манбасига кўра, қурбонлар сони 4 нафарни ташкил этмоқда.
Ҳолат юзасидан дастлабки тергов суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
ФВВга кўра, об-ҳавонинг кескинлашуви ва қалин қор ёғиши оқибатида бугун Олмалиқ шаҳридаги “Қўқон бозори”да ҳам савдо навеси қулаши юз берган. Жабрланганлар йўқ.
Мавзуга оид
10:40 / 19.11.2024
Андижонда Бобур ҳайкалини кўчириб, ўрнига савдо мажмуаси, кўнгилочар марказлар қуриш режалаштирилмоқда
14:13 / 11.11.2024
Enter Engineering ходимлари бир неча ойдан буён маошсиз ишлаётганини айтмоқда
16:12 / 05.11.2024
Янгийўлда “дом” қурилиши ишлар сифатсиз бажарилгани учун тўхтатилди
15:03 / 27.10.2024