Ўзбекистон ва АҚШ аграр соҳада мутахассислар тайёрлашга келишиб олди
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги делегацияси АҚШда бўлиб, океанорти мамлакатининг мева-сабзавот экспорти бўйича тажрибасини ўрганди.

Фото: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
АҚШ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Техас департаментидаги учрашув доирасида Техас штати ва Ўзбекистоннинг фитосанитария хизмати ўртасида пахтачилик ва уруғчилик йўналишида ҳамкорлик масалалари муҳокама этилди. Штатнинг ғўза зараркунандаларига қарши тажрибаси ҳақида батафсил маълумот берилди.
Ўзбекистон ҳудудида ғўза парваришидаги муаммолардан бири тупроқнинг шўрланиши эканлиги айтиб ўтилди. Экин майдонларининг деградациясининг олдини олиш мақсадида ҳамкорлик қилишга келишиб олинди. Шунингдек, олий таълим йўналишида ҳамкорлик масалалари ҳам кўриб чиқилди. Жумладан, аграр соҳада мутахассисларни тайёрлаш, илмий алмашинувни йўлга қўйишга келишилди.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлик ходимлари Техас штати ўсимликлар карантини хизматида ҳам бўлиб, пахта етиштириш амалиёти билан танишди. Маълумки, АҚШда етиштириладиган пахта маҳсулотининг катта ҳажми айнан шу штат ҳиссасига тўғри келади. Техас ғўза ҳашаротларига қарши кураш тизими бўйича катта тажрибага эга.
Шунингдек, учрашув давомида уруғларни текшириш, умуман чегара масканларида карантин назоратини олиб бориш тартиби ҳақида маълумот берилди. Фитосанитар сертификат расмийлаштируви тартибига ҳам эътибор қаратилди.
Мавзуга оид

13:35
«Олтинларимиз қаерда?» — немислар АҚШдаги захиралар юзасидан хавотир билдирди

11:03
Axios: Нетаняҳу Ғазо ва тарифларни муҳокама қилиш учун АҚШга ташриф буюради

21:31 / 04.04.2025
Хитойнинг АҚШ божларига жавоби фонд бозорларидаги пасайишни давом эттирди

21:02 / 04.04.2025