Ўзбекистон | 10:48 / 22.02.2024
27835
2 дақиқада ўқилади

23 феврал куни бироз ёмғир ва қор ёғиши, туман тушиши мумкин 

«Ўзгидромет» 23 феврал, жума куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

Фото: Kun.uz

Тошкент шаҳри. Ҳаво бироз булутли бўлади, куннинг иккинчи ярмида бироз ёғингарчилик бўлади. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -0...-2 даража, кундузи +2...+4 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -7...-12 даража, кундузи +0...+5 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши, туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -0...-5 даража, кундузи +2...+7 даража бўлади.

Тошкент вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши, туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -0...-5 даража, кундузи +2...+7 даража бўлади.

Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -0...-5 даража, кундузи +2...+7 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -3...+2 даража, кундузи +8...+13 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -0...-5 даража, кундузи +2...+7 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда қор ёғиши, туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак кузатилади. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -5...-10 даража, кундузи -0...-5 даража бўлади.

Мавзуга оид