Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон 3 млрд долларлик тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилди
Ўзбекистон 65 та давлатга тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилган.
Ўзбекистон 2023 йилда қиймати 3,1 млрд АҚШ долларилик тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилган.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, бу кўрсаткич умумий экспортнинг 12,5 фоизини ташкил этган.
Экспорт қилинган тўқимачилик маҳсулотлари таркибида тайёр тўқимачилик маҳсулотлари (41 фоиз), калава-ип (41,1 фоиз) асосий улушни эгаллаган.
Йил бошидан 639 турдаги тўқимачилик маҳсулотлари дунёнинг 65 та давлатига экспорт қилинган. Натижада, тўқимачилик маҳсулотлари экспорти ҳажми ўтган йилга нисбатан сезиларли даражада ошган.
Тўқимачилик маҳсулотлари таркибида:
- тайёр тўқимачилик маҳсулотлари – 1,3 млрд;
- калава-ип – 1,3 млрд;
- трикотаж мато – 306,6 млн;
- газламалар – 176,5 млн;
- пайпоқ маҳсулотлари – 61,1 млн доллар.
Мавзуга оид
08:29 / 01.06.2026
Ўзбекистон Сурияга маҳсулот экспорт қилишни бошламоқчи
08:21 / 01.06.2026
Хитойнинг икки йирик компанияси Ўзбекистон бозорига кириш ниятида
18:07 / 30.05.2026
Ўзбекистондан Сурияга маҳсулотлар экспорти бошланади
20:49 / 29.05.2026