Украинадаги урушнинг 729-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Украинадаги телеграм-каналларда мамлакат қуролли кучлари Херсон областининг оккупация остидаги қисмида жойлашган Подо-Калиновка қишлоғи яқинида тўпланган рус ҳарбийлари устига зарбалар йўллагани акс этган видео тарқалди. Украина қуролли кучлари зарба берилганини тасдиқлаган. РФ мудофаа вазирлиги полигонга ҳужум ҳақидаги хабарларни изоҳламаган.
  • «Важние истории» Донецк области Волноваха шаҳри яқинидаги полигонда саф тортиб турган вақтда зарбага учраб ҳалок бўлган 68 нафар ҳарбийнинг шахсини тасдиқлади. Кейинроқ Байкалорти ўлкасидаги Борзинский райони раҳбари Роман Гридин тўрт ҳарбий ўлими ҳақида хабар берди.
  • Аннексия қилинган Қримда Украинанинг «Ґрати» нашри журналисти Лутфия Зудиевага «ОАВ эркинлигини суиистеъмол қилиш» моддаси бўйича иккита протокол тузилди.
  • Володимир Зеленский Олий радага муддатли хизматга чақирилганларни демобилизация қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини киритди. Ҳужжатда муддатли хизматга чақирилганларга қачон жавоб берилиши айтилмаган, аммо бу президент фармони билан бўлиши айтилган. Рада 23 феврал куни қонунни тасдиқлайди.
  • Бундестаг Украинага «узоқ масофага ҳаракатланувчи қуроллар»ни етказиб бериш тўғрисидаги резолюцияни қабул қилди. Немис нашрлари «узоқ масофага ҳаракатланувчи қуроллар» формулировкаси Украинага Taurus ракеталарини етказиб беришни назарда тутиши ҳақида ёзмоқда, Киев бундай ракеталарни анчадан буён сўраб келмоқда.

Кун кадри. Краматорск ўққа тутилиши қурбонларига ёдгорлик

Краматорск бўйлаб 17 феврал куни берилган ракета зарбаси қурбонлари учун ўрнатилган ёдгорлик. Мемориалда — 74 ёшли Валентина Леоничева, 46 ёшли Людмила Кравченко ва унинг ўғли, 23 ёшли Сергий Кравченконинг фотосуратлари акс этган
Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA

Украинларнинг озод этилган Работинедаги позициялари 

Украина ҚК 65-механизациялашган бригадаси жангчиси Запорижжя области Работине посёлкасида вайрон бўлган уйни кўздан кечирмоқда, украин қўшини бу ерни 2023 йил август ойи охирида озод этганди. Ҳозирда Россия армияси қишлоққа яна ҳужум қилмоқда.