Украинада урушнинг 731-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Украина қуролли кучлари Азов денгизи устида россияликларнинг А-50 самолёти уриб туширилгани ҳақида маълум қилди. Самолёт ҳалокати ҳақида z-пабликлар ҳам ёзишган — аммо уларнинг версиясига кўра, бунга «дўстона зарба» сабаб бўлган (яъни самолёт Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари хатоси туфайли уриб туширилган). РФ мудофаа вазирлиги вазият юзасидан изоҳ бермаган.
- «Украинская правда» хабарига кўра, Азов денгизи ҳудудида А-50 қулаши оқибатида россиялик 10 ҳарбий ҳалок бўлган.
- Запорижжя областининг РФ томонидан аннексия қилинган қисми губернатори Евгений Балицкий оккупацияни қўллаб-қувватламаган украинлар ёппасига сургун қилиниши ҳақида гапирди.
- Украина Олий радаси Зеленскийнинг муддатли ҳарбий хизматга чақирилганлар ва уруш бошидан буён армиядан қйтарилмаган аскарларни демобилизация қилиш тўғрисидаги қонунини маъқуллади.
- Байкалорти ўлкаси расмийлари Донбассдаги Волноваха шаҳри яқинидаги Трудовске қишлоғида полигонга зарба берилиши оқибатида ушбу региондан бўлган 16 ҳарбий ҳалок бўлганини тасдиқлади. BBC рус хизмати ушбу зарба оқибатида камида 60 киши ҳалок бўлганини хабар қилган.
- Москва аҳолиси Украинадаги урушнинг икки йиллиги муносабати билан Леся Украинка ёдгорлигига гуллар келтиришди.
- Москвада полиция сафарбар қилинган ҳарбийларнинг рафиқалари уюштирган акция вақтида журналистларни қўлга олди.
- Еврокомиссия президенти, Италия, Канада ва Белгия бош вазирлари кенг кўламли урушнинг икки йиллигида Киевга ташриф буюрди.
- Липецкда дронлар Россиядаги энг йирик пўлат қуйиш заводига (НЛМК) ҳужум уюштирди.
- Россия қўшини Украинага дрон ва ракеталар билан ҳужум қилди. Одессада турар жой биноси вайрон бўлган, бир киши ҳалок бўлиб, уч киши яраланган.
Киевдаги ёдгорлик

Roman Pilipey / AFP / Scanpix / LETA
Вишгородда «Қаҳрамонлар хочи»








































