Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Боррел: Украинадаги урушнинг натижаси яқин орада ҳал қилиниши мумкин
Агар Европа Иттифоқи Украина қаршилик кўрсатишини истаса, тезроқ ёрдам тақдим этиши керак, деди Европа Иттифоқи бош дипломати.
Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жозеп Боррел фикрича, Украинадаги уруш яқин ойларда ҳал қилиниши мумкин. Бироқ Украина ЕИ томонидан кўпроқ ёрдамга муҳтож, деди у 25 феврал, якшанба куни чоп этилган Испаниянинг El País газетасига берган интервюсида.
«Қаршилик қилиш - ғалаба қозонишдир», деди Боррел. Унинг сўзларига кўра, Европа Иттифоқининг Киевга «фуқаролик, ҳарбий, иқтисодий ва гуманитар ёрдами» Қўшма Штатлар ёрдамидан кўпроқ, аммо Европа Иттифоқи «Украина қаршилик кўрсатишини» истаса, «кўпроқ ва тезроқ ёрдам тақдим этиши» керак.
Европа «уйғониши» шарт
Европа хавфли дунёда яшаётганини англаб етди, деди Европа Иттифоқи дипломатияси раҳбари. Энди у «уйғониши», масъулиятни ўз зиммасига олиши, мудофаа қобилиятини ошириши ва «ҳар қандай вазиятга» тайёр бўлиши керак.
Жозеп Боррелнинг қўшимча қилишича, Европа давлатлари Украинадаги урушда иштирок этмаяпти ва бу улар учун нимани англатишини «тўлиқ тушунмаяпти». «Россия - Навалний каби мухолифатчиларни ёки Европа тупроғида қочқинларни йўқ қилишга қодир режим. Биз унинг Европа остонасида пайдо бўлишини ва жаҳон ғалла бозорининг 36 фоизини назорат қилишини истаймизми?» - деди Европа дипломатияси раҳбари.
Дипломатнинг таъкидлашича, уни европаликлар агар Доналд Трамп АҚШ президентлиги сайловларида ғалаба қозонса, Америка қитъадаги ҳарбий соябонини ёпиши мумкинлигидан қўрқаётгани ташвишга солмоқда. «Биз ёш дунёда қариётган қитъамиз, шунинг учун қўрқув ва ноаниқлик аралашмаси бор», деди Боррел.
Мавзуга оид
22:13 / 19.06.2026
Зеленский Лукашенкога ультиматум қўйди ва уни бажариш учун бир ҳафта муҳлат берди
20:34 / 19.06.2026
Капотнядаги заводга Россия ракетаси тушгани маълум қилинди
18:17 / 19.06.2026
Соловёв дронлар ҳужумини тасвирга олганларни қамашни талаб қилди
08:58 / 19.06.2026