Ўзбекистон | 15:34 / 28.02.2024
6202
3 дақиқада ўқилади

Ўзбек пазандачилик санъати музейи ташкил этилади

“Гастрономик туризмни ва ўзбек миллий пазандачилиги санъатини янада оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Фото: Advantour

Қуйидагилар Ўзбекистоннинг гастрономик туризм салоҳияти ва миллий пазандачилик санъатини оммалаштиришнинг устувор йўналишлари этиб белгиланади:

  • Ўзбекистоннинг гастрономик туризм салоҳиятини кенг тарғиб этиш орқали мамлакатга ташриф буюраётган сайёҳлар оқимини ошириш;
  • миллий пазандачиликни саньат даражасига кўтариш ва “Ўзбек миллий таомлари брендини” яратиш;
  • гастрономик туризм йўналишда хизматлар кўрсатиш сифатини янада такомиллаштириш.

Туризм қўмитаси, Савдо-саноат палатаси ва Ўзбекистон Ошпазлар уюшмасининг уюшма ҳузурида Халқаро ўзбек пазандачилик санъати маркази ҳамда Ўзбек пазандачилик санъати музейини ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилади.

Уюшмага қуйидаги қўшимча вазифалар юкланади:

  • гастрономик туризмни янада оммалаштириш ва халқаро даражадаги ошпазларни тайёрлаш ишларини ташкил этиш;
  • замонавий талабларга мувофиқ соҳада ошпазлар, пазандалар, қандолатчилар, официантлар ва бошқа мутахассисларини тайёрлаш, уларнинг касбий малакаларини ошириш ва қайта тайёрлаш ишларини тизимли равишда ташкил этиш;
  • умумий овқатланиш тармоғини ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
  • халқаро кўргазмаларида қатнашиш орқали ўзбек пазандачилиги санъатини тарғиб қилиш ва ижобий нуфузини ошириш;
  • республикада, шу жумладан ҳудудларда умумий овқатланишни ташкил этишга оид танловлар, кўргазмалар, фестиваллар ва махсус кунлар, маданий-маърифий тадбирлар ташкил этиш;
  • соҳани рақамлаштириш ва ахборот хизматларини ташкил этиш, махсус нашрлар, китоблар, журналлар ва буклетлар, электрон нашрларни тайёрлаш ва шу жумладан хорижий мамлакатларда тарқатиш, шунингдек оммавий ахборот воситаларида фаол ёритиш;
  • умумий овқатланиш корхоналар фаолиятига ва тараққиётига тўсиқ бўлаётган муаммоларни аниқлаш, таҳлил қилиш, уларни бартараф қилиш бўйича ваколатли давлат органларига таклифлар тайёрлаш ҳамда ўз ваколати доирасида тадбирларни амалга ошириш;
  • умумий овқатланиш соҳасида илмий салоҳиятга эга олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш;
  • халқаро миқёсда ўтказиладиган соҳасига доир барча анжуманлар, симпозиумлар, конгресслар, кўрик-танловлар, фестивалларда ўз аъзолари иштирок этишини таъминлаш.
Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид