
Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Тошкент амалий фанлар университети Педагогика факультети Бошланғич таълим назарияси ва методикаси кафедраси ҳамкорлигида “Маърифатпарвар аждодларимиз мероси – миллий таълим-тарбия асоси” мавзусида республика анжумани бўлиб ўтди.
Конференцияда жадидлар ҳаёти ва фаолиятини ўрганиш ёш авлод тарбиясида муҳим эканлиги, соҳага қизиқувчи талабаларни илмий-инновацион фаолиятга тизимли жалб этиш масалалари муҳокама этилди.


Бугун асрлар оша Ўзбекистон ва Туркистон зиёлилари томонидан яратилган илмий ва маърифий меросни ёдга олиш ва уни қайта баҳоланмоқда. Конференция давомида жадидлар ҳаёти, ишлари ва уларнинг замондош жамиятга қўшган ҳиссалари кенг кўламда муҳокама қилинди. Жадидлар ўз фаолиятлари орқали миллий маданият, адабиёт, таълим ва жамият ривожига катта ҳисса қўшишган. Хусусан, Абдулла Авлонийнинг: “Тарбия биз учун ё ҳаёт – ё мамот, ё нажот – ё ҳалокат, ё саодат – ё фалокат масаласидир”, деган сўзлари нақадар ҳақиқат эканлигини бугун замоннинг ўзи кўрсатмоқда.


“Давлатимиз раҳбари 2023 йилнинг 22 декабрь куни Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида маънавият соҳасидаги энг долзарб ва устувор вазифаларни белгилаб берди. Мазкур йиғилишда “Миллий вакцина”, “Маънавият сектори” каби тушунчалар билан бирга ёшлар маънавий-ахлоқий тарбиясини юксалтириш, улар қалби ва онгида эзгу ғояларни шакллантириш бўйича кўплаб ташаббусларни илгари сурдилар. Бу борада жадид боболаримизнинг мероси, ҳаётий ғоялари муҳим дастуриламал бўлиши шубҳасиз”, - деди Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти директорининг ўринбосари Муҳаммаджон Қуронов.


Анжуманда қўшни давлатлардан ташриф буюрган олимлар ҳам иштирок этишди. Қозоғистонлик олим Ёрмуҳаммад Мадалиев ўзбек-қозоқ жадидларининг ҳамфикрлиги ҳақида гапирди:

















