Ўзбекистон | 07:51 / 29.02.2024
10604
1 дақиқада ўқилади

1 млрд сўмдан ортиқ бўлган учта давлат харидида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан 1 миллиард сўмдан ортиқ бўлган учта давлат хариди бекор қилинди. 

Фото: Kun.uz

Агентлик хабарига кўра, масофавий мониторинг тартибидаги ўрганишларда қуйидаги давлат буюртмачилари умумий қиймати 1 млрд сўмдан ортиқ давлат харидларида қонунбузилиши ҳолатлари аниқланган: 

  • Тошкент шаҳар 5-сонли юқумли касалликлар клиник шифохонасининг 432 миллион сўмлик;
  • Чапқирғоқ-Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармасининг 79,9 миллион сўмлик;
  • Аму-Бухоро машина канали Олот туман бошқармасининг 533,2 миллион сўмлик. 

Ушбу давлат харидлари бўйича буюртмачиларга агентлик тақдимномалари киритилиб, харид комиссиясининг ғолибни аниқлаш бўйича баённомалари бекор қилинди. 

Давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик талаблари бузилишига йўл қўйган шахсларни тегишли жавобгарликка тортиш мақсадида тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.

Мавзуга оид