Баҳор фасли кириб келиши билан Chevrolet сизни автомобилларга фойдали таклиф билан янгиланиш ва янги имкониятларнинг ёрқин саёҳатига таклиф қилади. 1 март кунидан бошлаб Chevrolet Tahoe, Traverse, Equinox, Captiva ва Onix автомобил моделлари учун ҳайратланарли чегирмаларни тақдим этувчи баҳорги акция старт олади. 

Chevrolet автомобиллари ишончлилик, барқарорлик ва хавфсизлик рамзидир. Автомобиллар, хизмат кўрсатиш ва эҳтиёт қисмлар мавжудлиги бутун Ўзбекистонни қамраб олади. Кўпгина рақобатчиларини ортда қолдириб, дунёдаги энг ишончли брендларнинг ТОП 5 лигига кирган бренд ҳисобланади.

Chevrolet билан қулайлик ва хавфсизлигингиз учун фойдали сармоя киритиш имкониятини бой берманг.

Chevrolet'дан баҳорги акция чегирмалари:

Chevrolet Onix: чегирма - 15 миллион сўм;

Chevrolet Captiva: чегирма - 15 миллион сўм;

Chevrolet Equinox: чегирма - 25 миллион сўм;

Chevrolet Traverse: чегирма - 48 миллион сўм;

Chevrolet Tahoe: чегирма - 70 миллион сўм.

Акция учун мўлжалланган автомобиллар сони чекланган! Баҳорни янги Chevrolet автомобили билан кутиб олинг!

Chevrolet Onix

“Chevrolet Onix – энг юқори стандартларга жавоб берадиган замонавий автомобил. Янги модел ёрқин дизайн, замонавий интеръер ҳамда қулайлик ва хавфсизлик учун барча зарур опцияларни ўзида мужассамлаштиради.

 Автомобиллар 2 турдаги CSS Prime янги авлод двигателлари билан тақдим этилади. 1,2 литрли 132 от кучига эга турбо двигател ҳамда 6 поғонали автомат узатмалар қутиси билан жиҳозланган ва 1,2 литрли 90 от кучига эга атмосферали двигател 5 поғоналик механик узатмалар қутиси билан жиҳозланган.

Автомобил 10,9 сонияда 100 км/соат тезликка эришади, шу билан бирга аралаш циклда 100 км учун фақат 5,9 л ва шаҳар ташқарисидаги йўлда 4,7 л сарфлайди. 5 ўриндиқли ушбу седан саёҳатлар учун хоҳ у оилавий, хоҳ дўстлар орасида ёки хизмат сафари билан шайланган ходим бўлсин умуман, барча-барча учун ҳам бирдек идеал. Chevrolet Malibu автомобили билан ўхшашлиги юқори тоифадаги автомобиллардан қолишмайдиган мустаҳкам ва замонавий ташқи кўриниш беради.