Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Уч ҳудудда «валютчиклар» ушланди
Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва Фарғона вилоятида валюта қимматликларининг ноқонуний муомалага киритилиши олди олинди.
Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабарига кўра, департаментинг Янгиобод туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган О.Й. жами 4 минг долларни фуқаро Б.Д.га 50 миллион сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, департамент ҳамда ИИВнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган фуқаро Д.Р. жами 4 минг долларни фуқаро М.Д.га 49,7 миллион сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Худди шундай, департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда Фарғона шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган С.Н. жами 3,6 минг долларни фуқаро О.А.га 44,9 миллион сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Департаментнинг Тўрткўл туман бўлими томонидан ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда эса валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган фуқаро М.С. жами 3,5 минг долларни фуқаро Ҳ.И.дан 43,5 миллион сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
13:30 / 16.06.2026
Тошкентда мактаб ўқувчилари иштирокидаги жиноий гуруҳ ушланди
20:25 / 10.06.2026
Қозоғистонда жинсий зўравонлик жиноятлари тергови аёл терговчиларга топширилади
19:51 / 27.05.2026
1 доллар ≠ 1 сўм ≠ 1 рубл. Валюталар қиймати нега ҳар хил?
09:39 / 27.05.2026