14:43 / 01.03.2024
3415

Уммон Ўзбекистонда мева-сабзавотларни қайта ишлаш лойиҳасини амалга оширмоқчи

Ўзбекистон элчиси Абдусалом Ҳотамов Oman Flour Mills SAOG давлат компанияси директори, Atyab Investments компанияси президенти Ҳайсам ал-Фанна билан учрашув ўтказди.

Фото: Дунё

"Дунё" хабарига кўра, мулоқот чоғида Ўзбекистонга хорижий инвестицияларни жалб этишни кенгайтириш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва бошқа масалалар хусусида фикр алмашилди.

Уммон вакили Ўзбекистонда хорижий инвесторлар учун яратилган қулай шарт-шароитларни ҳисобга олиб, янги лойиҳаларда иштирок этиш ниятини билдирди. Хусусан, у Ўзбекистонда мева-сабзавотларни қайта ишлаш лойиҳасини амалга ошириш, шунингдек, озиқ-овқат ва мева-сабзавот маҳсулотларини қадоқлаш учун ускуналар етказиб бериш таклифларини билдирди.

Учрашув якунида уммонлик тадбиркорнинг жорий йилнинг март ойида Ўзбекистонга хизмат сафари уюштириш ва унинг давомида режалаштирилган янги сармоявий лойиҳаларни мамлакат тегишли ташкилотлари вакиллари иштирокида муҳокама қилиш тўғрисида келишиб олинди.

Top