Ўзбекистон | 14:20 / 02.03.2024
5157
2 дақиқада ўқилади

2024 йилда Ўзбекистон саноат зоналарида 800 дан ортиқ янги лойиҳа ишга туширилади

Жанубий Кореянинг етакчи The Korea Post журналида Ўзбекистондаги саноат зоналари ҳақида мақола чоп этилди.

«Дунё» хабарига кўра, мақолада 2023 йилда саноат зоналарида жойлашган корхоналар томонидан 53,4 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, 972 миллион долларлик экспорт амалга оширилгани қайд этилган.

2024 йилда саноат зоналарида 841 та лойиҳани ишга тушириш режалаштирилган. Маълум қилинишича, 2024 йил 1 январь ҳолатига кўра, мамлакатда 766 та саноат зонаси, жумладан, 24 та махсус иқтисодий зона, 532 та кичик саноат зонаси, 210 та ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари ташкил этилди. Мазкур объектларнинг бош режаларига мувофиқ инвестиция лойиҳалари учун умумий майдони 11 минг 952,1 гектар ер ажратилган.

«Саноат зоналарида амалга оширилаётган ишлар кўлами йилдан-йилга кенгаймоқда. 2024 йилда саноат зоналарида 841 та лойиҳани ишга тушириш режалаштирилган. Бу 2023 йилдаги кўрсаткичдан (965 та лойиҳа) 124 тага кам бўлса-да, бу ўзгариш янги ташкил этилган ишлаб чиқариш қувватларининг йириклашиши ва иш ўринлари сонининг анча кўпайиши билан боғлиқ. Масалан, саноат зоналарида 2023 йилда амалга оширилган лойиҳаларнинг умумий қиймати 9,7 триллион сўмни ташкил этган бўлса, 2024 йилда ушбу мақсадлар учун 13,3 триллион сўм жалб этилади», — дейилади мақолада.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид