Ўзбекистон | 15:20 / 02.03.2024
4376
1 дақиқада ўқилади

TIKA Ўзбекистонда тарихий обидаларни реконструкция қилишда қатнашиши мумкин

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги раҳбари билан учрашди.

Фото: Дунё

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Музаффар Мадраҳимов мамлакатга ташриф буюрган Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (TIKA) президенти Серкан Каялар билан учрашув ўтказди.

ТИВ маълумотига кўра, суҳбат чоғида Ўзбекистон ва TIKA ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва Агентликнинг мамлакатимиздаги фаолиятини янада кенгайтириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Учрашувда 1993-2023 йиллар давомида TIKA томонидан турли соҳаларда умумий қиймати 60 миллион долларга тенг 900 дан ортиқ лойиҳа ва дастурлар муваффақиятли амалга оширилганлиги қайд этилди. Жорий йилда яна 13 та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган.

Давлат органлари ходимларининг малакасини ошириш, имконияти чекланган болалар учун таълим тизимини такомиллаштириш ва тарихий обидаларни реконструкция қилишга қаратилган янги лойиҳаларни ишлаб чиқиш бўйича таклифлар кўриб чиқилди. 

Мавзуга оид