Бокс. Отабек Холматов WBA чемпионлик камари учун Раймонд Фордга техник нокаут билан ютқазди
Бугун, 3 март тонгида АҚШнинг Нью-Йорк штати, Верона шаҳрида катта проф бокс турнири ўтказилмоқда.
Бокс кечаси доирасида ярим енгил вазн тоифасида ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси Отабек Холматов (11-0, 10 KO) WBA чемпионлик камари учун Раймонд Фордга (14-0-1, 7 KO) қарши рингга чиқди. 12 раундга мўлжалланган жанг 12-раунд тугашига 7 сония қолганида якунига етди.
Дастлабки раундларда Холматов устунликни қўлига олиб, яхши ҳаракат қилган бўлса-да, жангнинг иккинчи қисмида америкалик боксчи очиқ жангни таклиф қилгач, ҳамюртимиз ҳимояланишга қийналиб, зарбаларни ўтказиб юборди. 12-раундда мувозанатни йўқотгач, ҳакам техник нокаутни қайд этди.
Шу тариқа, Отабек фаолиятидаги биринчи мағлубиятни тан олди. Раймонд Форд эса ярим енгил вазн тоифасининг WBA камарини қўлга киритди.
Мавзуга оид
22:40 / 28.08.2024
Баҳодир Жалолов ва Ҳасанбой Дўсматовга муддатидан олдин подполковник унвонлари берилди
21:18 / 19.08.2024
«Ўзбекча нокаут»: Қозоғистоннинг Олимпиададаги натижаси танқид қилиниб, Ўзбекистон билан таққосланди
20:33 / 14.05.2024
Фюри ва Усик оғир вазнда мутлақ жаҳон чемпиони унвони учун «Аср жанги»ни ўтказади
18:01 / 13.04.2024