Статистика агентлиги хабарига кўра, ҳудудлар кесимида хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар сони пойтахт Тошкентда кўпроқ – 9 240 та. 2-поғонада Тошкент вилояти – 1 597 та. Учинчи ўринда Самарқанд вилояти жойлашган – 565 та хорижий инвестициялар иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналар мавжуд.

Шунингдек:

  • Фарғона вилоятида – 502 та;
  • Сурхондарё вилоятида – 348 та;
  • Бухоро вилоятида – 341 та;
  • Андижон вилоятида – 309 та;
  • Наманган вилоятида – 231 та;
  • Навоий вилоятида – 218 та;
  • Сирдарё вилоятида – 204 та;
  • Жиззах вилоятида – 178 та;
  • Қорақалпоғистон Республикаси – 171 та;
  • Қашқадарё вилоятида – 163 та;
  • Хоразм вилоятида – 132 та.