Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов АҚШ элчиси Жонатан Хеник билан учрашув ўтказди.

«Ташқи ишлар вазирлигида АҚШнинг мамлакатимиздаги Элчиси Жонатан Хеник жаноблари билан учрашдик», – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг Telegram-каналида. 

Икки томонлама муносабатларнинг муҳим мавзулари ва қўшма тадбирлар жадвали муҳокама қилинди. 

«Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги 2024 йилга мўлжалланган ҳамкорлик кун тартиби жуда кенг қамровли ва жадалдир», - дейди Бахтиёр Саидов.