"Дунё" хабарига кўра, учрашувда Ўзбекистонда иқтисодиётнинг турли соҳаларида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Power International Holding компанияси 1983 йилда ташкил этилган бўлиб, дунёнинг 19 та мамлакатида фаолият олиб боради. Forbes нашрига кўра, Яқин Шарқдаги энг йирик компаниялардан бири ҳисобланади. Компания 5 та шуъба корхоналари орқали энергетика ва металлургия, соғлиқни сақлаш ва туризм, қишлоқ хўжалиги, меҳмонхона мажмуаларини қуриш каби соҳаларда лойиҳаларни амалга оширади.

Музокаралар якунида Power International Holding компанияси томонидан Ўзбекистонда инвестиция лойиҳалари билан боғлиқ тегишли ўрганиш ишларини олиб бориш мақсадида Mорис Гаттаснинг республикага ташрифини амалга оширишга келишиб олинди.