Чехия Украина учун 300 мингта ўқ-дори сотиб олади
Чехиянинг Украина учун ўқ-дорилар сотиб олиш ташаббуси аллақачон Европанинг 18 давлати томонидан қўллаб-қувватланган. Чехия Республикаси бош вазири ҳамкорларни қидиришда давом этмоқда.

Фото: AP
Чехия Украинага биринчи марта 300 мингта ўқ-дори етказиб бериш учун етарли маблағ тўплашга муваффақ бўлди. Бу ҳақда 8 март, жума куни Чехия бош вазири Петр Фиала ижтимоий тармоқда маълум қилди. Фиала Чехиянинг Европа Иттифоқига кирмаган мамлакатлардан Украина учун ўқ-дорилар сотиб олиш ташаббусига қўшилган барча мамлакатларга миннатдорчилик билдирди, шунингдек, Прага бу борада Киевга кўпроқ ҳарбий ёрдам ўтказиш ниятида этканини қўшимча қилди. «Бизнинг ишимиз ва Украинага ёрдамимиз шу билан тугамайди. Украинани Россияга қарши дадил курашида қўллаб-қувватлаш учун ҳамкорлар излашда давом этамиз», - деб ёзади сиёсатчи.
Чехиянинг Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатиш ташаббуси
Феврал ойи ўрталарида Мюнхен хавфсизлик конференцияси чоғида Чехия президенти Петр Павел бир неча ҳафта ичида Украинага 500 мингта 155 мм калибрли артиллерия ва 300 мингта 122 мм калибрли артиллерия снарядларини етказиб бериш ниятида эканлигини маълум қилди. Павел учинчи мамлакатлардан ўқ-дориларни сотиб олишни таклиф этди. Унинг сўзларига кўра, бундай келишув Украинанинг бошқа иттифоқчи давлатлари молиявий иштироки билангина мумкин бўлади.
Бир кун аввал, 7 март куни Чехия президенти снарядларни сотиб олиш ташаббусига Европанинг 18 давлати, жумладан, Франция ва Германия қўшилганини маълум қилган эди. Унинг сўзларига кўра, Чехия ўқ-дориларнинг биринчи партиясини харид қилиш учун етарли маблағни йиғишга муваффақ бўлган.
Тавсия этамиз
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти
Ўзбекистон | 12:30
«Қувур операцияси»: руслар уни «урушдаги бурилиш нуқтаси» дейишмоқда
Жаҳон | 23:40 / 11.03.2025
Амалдорлар “маҳаллий” хизмат автомобилларига ўтказилмоқда
Ўзбекистон | 16:34 / 11.03.2025
Фирибгарлар ўғирлаган пулларни қайтариб бўлмайдими?
Ўзбекистон | 15:27 / 11.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Россияда қийин аҳволга тушиб қолган оила Ўзбекистонга қайтарилди
Жамият | 17:20
-
Полша президенти яна бир бор АҚШни ядровий қуролларини ўз мамлакати ҳудудига жойлаштиришга чақирди
Жаҳон | 17:19
-
Шон-шарафнинг энг юқори белгиси: Франциянинг Фахрий Легион ордени қандай мукофот?
Жаҳон | 17:10
-
Temu Ўзбекистонда энг кўп юклаб олинган иловалар рўйхатидан тушиб кетди
Ўзбекистон | 17:05
Мавзуга оид

16:25
Зеленский оташкесимга рози, Путин-чи?

14:39
Зеленский АҚШнинг Россияга нисбатан «кучли қадамлари» ҳақида огоҳлантирди

12:20
Сирский: Украина қуролли кучлари Курск областидан қисман чиқиб кетяпти

20:43 / 12.03.2025