"Дунё" хабарига кўра, мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Қатар ўртасида барча жабҳаларда, хусусан таълим соҳасидаги алоқаларни янада жадаллаштириш, икки мамлакат олий таълим муассасалари ҳамкорлигини чуқурлаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети Дипломатик академияси ва Қатар ТИВ ҳузуридаги Дипломатик институти ўртасида тренинглар ўтказиш ва ҳамкорлик бўйича англашув меморандуми лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳамда имзолаш масалалари хусусида фикр алмашди.

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети делегациясининг Қатарга ташрифини ишлаб чиқиш ва ташриф давомида мазкур ҳужжатни имзолаш ҳамда ҳамкорликнинг аниқ йўналишларини белгилаб олиш муҳимлиги таъкидланди.