Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хоразмда кучли ёмғир туфайли 12,5 минг истеъмолчи “свет”сиз қолди
Вилоятнинг 5 та туманида кичик ишлаб чиқариш саноат корхоналари ҳам электр таъминотидан узилган.
Хоразм вилоятининг айрим ҳудудларида истеъмолчилар электр энергиясиз қолди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, соат 12:15 да юз берган кучли ёмғир туфайли 6-10 kVʼли 41 та электр узатиш тармоғи 78 MVt қувват билан авариявий ўчган.
Бунинг оқибатида Ҳазорасп, Боғот, Хонқа, Қўшкўпир ва Янгиариқ туманлари истеъмолчилари қисман (12 минг 500 та) ва кичик ишлаб чиқариш саноат корхоналари электр таъминотидан узилган.
“Ҳозирги вақтда ноқулай об-ҳаво (кучли ёмғир ва шамол) шароитига қарамай, махсус бригадалар томонидан ушбу носозлик бартараф этилмоқда”, дейилади вазирлик хабарида.
Мавзуга оид
09:23 / 28.04.2026
«Урганч-1» сув кўтарувчи насос станцияси янгиланади – Саида Мирзиёева
21:46 / 27.04.2026
Саида Мирзиёева Хоразмда президент қарорлари ижросини ўрганди
10:15 / 17.04.2026
Афғонистондан олиб келинган қарийб 9 кг опий мусодара қилинди
11:00 / 02.04.2026