"Дунё" хабарига кўра, мулоқот чоғида Ўзбекистон иқтисодиёти ва саноати тармоқларига тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш масалалари кўриб чиқилди. Ўзбекистонда қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш ва сервис марказларини барпо этиш соҳасидаги ўзаро манфаатли инвестиция лойиҳалари ва илғор ташаббусларни амалга оширишнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди.

Томонлар мамлакат аҳолисининг жадал ўсишини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистонда қурилиш индустрияси ва архитектурасини ривожлантириш учун сармоявий, савдо-саноат кооперациясини кенгайтиришдан манфаатдорлик билдирди.

Германия томони ишлаб чиқариш қуввати ва конструкцияларнинг сифатини ошириш мақсадида Ўзбекистон қурилиш соҳасига энг янги технологияларни жорий этишга сармоя киритишга тайёрлигини билдирди.