Украинадаги урушнинг 747-куни ўтди. Асосий маълумотлар: 

  • CNN Россия Ғарб Украина учун ишлаб чиқараётганидан уч баробар кўпроқ снаряд ишлаб чиқараётгани ҳақида хабар берди.
  • Путин уруш бошланганидан буён учинчи марта мудофаа вазирининг ички таъминот бўйича ўринбосарини алмаштирди. Бу лавозимга генерал-лейтенант Андрей Булига тайинланган.
  • Украинада 2022 йил мартида қарийб бир ой мобайнида Черниҳив областининг Яҳидне қишлоғида мактаб ертўласида 360 дан ортиқ кишини гаровда ушлаб турган 15 нафар россиялик ҳарбийга сиртдан ҳукм ўқилди.
  • Россия дронлари Одесса ва Харкив областларига ҳужум қилди, жабрланганлар йўқ.
  • The New York Times хабарига кўра, Украина катта эҳтимол билан 2024 йил ёзигача ваъда қилинган 45 та F-16 қирувчи самолётларидан фақат 6 тасини қабул қилиб олади, қолган самолётлар йил охиригача ва 2025 йил бошида етказиб берилади.
  • «Мариуполда 20 кун» филми «Энг яхши тўлиқ метражли ҳужжатли филм» категориясида «Оскар» мукофотини қўлга киритди.
  • Володимир Зеленский Рим папасининг музокаралар ўтказиш «жасурлиги» ҳақидаги сўзларини «виртуал воситачилик» деб атади